Саҳифа манзили: 

Танланган матн: 

Хабар

Янгиликлар

15 га яқин фуқаролар бандлиги таъминланди

error

2022-07-10

Жорий йилнинг 10 июль куни Наманган шаҳрида жойлашган "Gold Invest Silver" заргарлик корхонаси қошида шаҳримиздаги “GOLD CENTER” деб номланган энг йирик тилла буюмлари савдо марказининг очилиш маросими бўлиб ўтди.




"Gold Invest Silver" заргарлик корхонси 2019 йилда ташкил топган бўлиб, ҳозирда корхонада 8 нафар малакали ишчи фаолият юритмокда. 




Янги ташкил этилган савдо дўконида эса 12 нафар янги иш ўрни яратилди. Савдо маркази 10 дан ортиқ йирик зарагарлик буюмлари ишлаб чиқарувчи Туркия, Италия, МДҲ давлатлари ҳамда маҳаллий ишлаб чиқарувчи корхоналар билан ҳамкорликда ташкил этилган.




Тантанали очилиш маросимда Республика "Ўзбекзаргарсаноат" уюшмаси раисининг биринчи ўринбосари Умид Аҳмедов ва шаҳар ҳокими Ғофуржон Джамалов иштирок этди.