Саҳифа манзили: 

Танланган матн: 

Хабар

Янгиликлар

#РАСМАН Ўзбекистонда 25 октябрдан 1 декабргача «кузги дарахт экиш мавсуми» эълон қилинади

error

2023-10-12


Президент Шавкат Мирзиёев раислигида туризм ва маданият масканлари имкониятини тўлиқ ишга солиш, "Яшил макон" умуммиллий лойиҳасининг кузги мавсумини ташкил этиш масалалари юзасидан видеоселектор йиғилиши ўтказилди.


 (https://president.uz/uz/lists/view/6746)Йиғилишда "Яшил макон" умуммиллий лойиҳаси доирасидаги ишлар кўриб чиқилди.


Юртимизда бу ҳаракат бошланганига 2 йил бўлди. Шу даврда 1 минг 200 гектардан ортиқ яшил боғ ва жамоат парклари, 1 миллион гектардан зиёд яшил ҳудуд ва қопламалар барпо этилди. 


Энди 25 октябрдан 1 декабргача "кузги дарахт экиш мавсуми" эълон қилинади. Бу мавсумда 85 миллион туп кўчат экилиши мўлжалланган.


Бунинг учун Республика штаби ташкил қилинади. Фанлар академияси, Тупроқшунослик, Ўрмончилик институтлари, ўрмон хўжаликлари раҳбарлари ҳам штабга аъзо бўлади. Штаб тупроқ таҳлили, иқлим шароити асосида қаерга, қачон, қайси кўчат турини қанча экишни белгилаб беради.