Саҳифа манзили: 

Танланган матн: 

Хабар

Янгиликлар

«Бўш иш ўринлари меҳнат ярмаркаси» ўтказилди Косонсой тумани 1 ҳамда 3 секторлар ҳудудида Косонсой туман ҳокимлиги, туман ИИБ ва Камбағалликни қисқартириш ва бандликка кўмаклашиш бўлими ҳамкорлигида иш билан банд бўлмаган фуқаролар ҳамда ёшлар иштирокида «Бўш иш ўринлари меҳнат ярмаркаси» ўтказилди.

error

2024-01-19



«Бўш иш ўринлари меҳнат ярмаркаси» ўтказилди

 

 Косонсой тумани 1 ҳамда 3 секторлар ҳудудида Косонсой туман ҳокимлиги, туман ИИБ ва Камбағалликни қисқартириш ва бандликка кўмаклашиш бўлими ҳамкорлигида иш билан банд бўлмаган фуқаролар ҳамда ёшлар иштирокида «Бўш иш ўринлари меҳнат ярмаркаси» ўтказилди.

Мазкур ярмаркада тумандаги корхона ташкилотлар, ўзларидаги мавжуд бўлган 195 та бўш иш ўринлари билан қатнашдилар.

Меҳнат ярмаркасида қатнашган иш билан банд бўлмаган фуқаролардан 21 нафарига ишга жойлашиш учун йўлланмалар берилди.

Бундан ташқари Меҳнат ярмаркасида қатнашган фуқаролардан 7 –нафарини жамоат ишларига, 21 нафарини касб – хунарга ўқитишга йўналтирилди. Бошқа қатнашувчи фуқароларга хуқуқий, миграция ва тадбиркорлик билан шуғулланиш учун маслаҳатлар берилди