Янгиликлар
Янгиликлар
2024-02-01
26 та йўналишда касбга ўқитиш кўзда тутилган бўлиб, ҳозирги кунда 16 та йўналишда касбга ўқитилмоқда.
Наманган касб-хунарга ўқитиш марказида 2023 йилнинг 4 ойи давомида 123 нафар тингловчи касбга ўқитилиб, соҳалари бўйича сертификат олдилар. Шундан 90 нафари ўзини-ўзи банд қилган ҳолда расмий банд бўлган. Ҳозирги кунда 139 нафар иш билан банд бўлмаган фуқаролар ўз йўналишларида таҳсил олмоқда.
Айни кунда нафақат касб-хунарга ўқитиш ва тайёрлаш балки, хориж мамлакатларига ишга чиқмоқчи бўлган фуқароларни хорижий тилларга ўқитишга ҳам алоҳида эътибор қаратилмоқда.
Жумладан инглиз, немис, корейс тилларини ўргатиш учун ҳам курслар ташкил этилган.
Айни пайтда Россия Федерациясининг "Синергия" корпарацияси вакиллари ушбу касб-хунарга ўқитиш марказида бўлиб, йўналишлар ва ташкил этилган ўқув жараёнлари билан яқиндан танишдилар.
Ўзаро мулоқотда келгусида амалга ошириладиган режалар хусусида келишиб олинди.
Камбағалликни қисқартириш ва бандлик бош бошқармаси