Янгиликлар
Янгиликлар
2024-02-02
Шу ерда вилоят камбағалликни қисқартириш ва бандлик бош бошқармаси томонидан хорижий тилларга ўқитиш имкониятлари бўйича тақдимот ўтказилди.
Бугунги кунда вилоятдаги мономарказларда нафақат касб-ҳунарга ўргатиш, балки хорижда ишлаш истагида бўлган ишсиз аҳоли қатлами ва ёшларни чет тилларига ўқитиш ҳам йўлга қўйилган.
Ўтган 2023 йилда 856 нафар фуқаролар шундай имкониятдан фойдаланишди. Уларнинг кўпчилиги бугун чет давлатларга чиқиб, даромад топишмоқда.
Жорий йилда ушбу кўрсаткични 4068 нафарга етказиш режалаштирилмоқда.
Таъкидлаш жоиз, йил охирига қадар 8000 нафар юртдошларимизни Швецария, Германия, Буюк Британия, Жанубий Корея, Япония ҳамда Европанинг бошқа давлатларига ишлаш учун юборилиши режалаштирилган.
Вилоят ҳокими мономарказда тилларни ўқитилиш жараёни билан танишар экан, ўқитувчилар ва ўқувчиларнинг билим даражасига алоҳида эътибор қаратилиши лозимлигига тўхталди. Вилоятдаги мавжуд олий ўқув юртлари ректорларининг мазкур йўналиш бўйича ҳисоботларини эшитди.
Вилоят раҳбари ўқув машғулотларида қатнашиб, тил ўрганаётганлар билан мулоқот қилди. Уларнинг келгуси режалари, талаб ва таклифлари билан танишди.