Саҳифа манзили: 

Танланган матн: 

Хабар

Янгиликлар

Наманган вилоят Камбағалликни қисқартириш ва бандлик бош бошқармаси раҳбари З. Икрамов Наманган вилоят хокими Ш. Абдураззоковга хорижда ишлаш истагида бўлган фуқароларни чет тилларга ўқитиш бўйича ташкил этилган ва амалга оширилаётган ишлар бўйича тақдимот- ўтказган эди.

error

2024-02-22


"Ишга мархамат" мономарказида ўтказилган тақдимотда вилоят хокими вилоятдаги мавжуд олий таълим муассасалари раҳбарларига ҳам хорижда ишлаш ниятида бўлган фуқароларни тилларга ўқитиш бўйича зарурий чора-тадбирлар ишлаб чиқиб, имкониятлардан самарали фойдаланиб тил курсларини ташкил этиш бўйича топшириқ берган эди.

Мазкур топшириқ ижросини таъминлаш ва мустахкам ҳамкорликни йўлга қўйиш мақсадида бугун бошқарма бошлиғи З. Икрамов вилоятдаги олий таълим муассасалари проректорлари билан учрашув ўтказди. 

Суҳбатда бошқарма бошлиғи бугунги кунда барча олийгоҳларда ташкил этилаётган тил курсаларини мувофиқлаштириш ва  чора-тадбирларни амалга оширишда амалдаги қонунчилик хужжатларига таянган холда, тил курсларини янада ривожлантириш, хорижга ишлаш учун кетаётган фуқароларни энг аввало тил билаш салохиятларини ривожлантиришга урғу қаратди. Қолаверса,бошқарма ва олийгоҳлар ҳамкорлиги меҳнат бозорида аҳолини муносиб иш ўрнига эга бўлишига хисса қўшиши, қонуний йўллар билан хорижда хавфсиз ишлашлари учун ҳам муҳимлигини таъкидлади.