Саҳифа манзили: 

Танланган матн: 

Хабар

Янгиликлар

Наманган шаҳар “Ишга марҳамат мономаркази”да бўш иш ўринлари ярмаркаси ўтказилди Бугун Наманган шаҳар хокимлиги ҳамда Қамбағалликни қисқартириш ва бандликка кўмаклашиш маркази, Наманган шаҳар прокуратураси ва “Ишга марҳамат” мономаркази ҳамкорлигида марказ битирувчилари, Аёллар дафтари, Ёшлар дафтари ҳамда иш билан банд бўлмаган ёшлар бандлигини таъминлаш мақсадида “Бўш иш ўринлари ярмаркаси” ташкил этилди.

error

2024-02-23


Ўтказилган бўш иш ўринлари меҳнат ярмаркасида Наманган шаҳар, Давлатобод ва Янги Наманган туманларида  фаолият юритаётган 35 та корхона, ташкилот ва муассасалар 2125 га бўш иш ўринлари билан иштирок эшитишди.


Ярмаркада ҳоким ёрдамчилари, хотин-қизлар фаоллари томонидан маҳалладаги ишсиз ёшлар, фуқароларни жалб қилган холда бандлигини таъминлаш мақсадида ярмарка фаолияти билан таништирилди.

 

Ярмарка давомида  87 нафар ишсиз ва банд бўлмаган фуқароларга  ишга киришлари учун йўлланмалар берилди, шунингдек 45 нафар фуқарога касбга ўқитиш учун “Ишга марҳамат” мономаркази ва касб-ҳунарга ўқитиш марказларига, йўлланмалар берилди.


Ярмаркада иштирок этган 165 нафар фуқароларга меҳнат қонунчиликдаги ҳамда тадбиркорлик фаолиятини бошлаш учун имтиёзли кредитлар олиш тўғрисида маслаҳатлар берилди